“GRANIT”  акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1997 йил 22 январдаги  №24-П ракамли буйруғига  ва Пахтачи туман хокимининг 1997 йил 17 октябрдаги №315-К сонли карорига асосан ташкил этилган. Жамиятнинг тўлиқ хамда қисқартирилган фирма номи: - ўзбек тилида -  “GRANIT” (ёки “Гранит”) акциядорлик жамияти, қисқартирилган номи - “GRANIT ” (ёки “Гранит”)  АЖ; - рус тилида - Акционерное общество «GRANIT» (или «Гранит»), қисқартирилган номи - АО «GRANIT» (или «Гранит»); “GRANIT” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жамият) юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисобварақлар очишга ҳақлидир. Жамият чекланмаган муддатга тузилади. Жамият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун), Олий Мажлис қарорлари, Президент фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга амал қилади. Ушбу уставда тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ва меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.