“Гранит” акциядорлик   жамияти

акциядорларнинг йиллик  умумий 

  йигилиши   

БАЁНИ № 1

 

30-июн  2017  йил                                10-00                    ‘‘Гранит ’’ акциядорлик   жамияти

 

 

Жами  овоз берувчи  акциялар сони   584061 та
Катнашганлар   сони   298558 та
Йигилиш кворуми   51,1  фоиз
 

Йигилиш   очик   усулда   утказилди.

 

2016 йил якуни билан утказилаётган навбатдаги йиллик умумий йигилишни жамият  Кузатув кенгаши  раиси Рашидов К.Т.  очиб берди. Жамият  Кузатув кенгаши    томонидан йигилиш   катнашчиларини   акционерлар   йигилиши   билан   табриклаб,   ишчи   президиуми,  санок   комиссияси  ва  йигилиш  котибиятини  сайлаш зарурлигини айтди.

Ишчи  президиуми 5 (беш)  кишидан,  санок  комиссияси  3 (уч )  кишидан ва   котибият 1 ( бир )  кишидан  иборат  булсин, ва умумий йигилиш регламенти сузга чикувчилар учун ун беш дакикагача савол ва жавобларга беш дакикагача булсин   деган  таклиф  тушди.   Ушбу таклифни ва йигилиш регламентини акциядорлар бир овоздан тасдиклашди.

Ишчи   президиумга   куйидагилар сайланди:

Рашидов К.Т. Жамият Кузатув кенгаши раиси:
Фозилов У.Т. Жамият Кузатув кенгаши аьзоси:
Мамажанов М.М. Жамият Кузатув кенгаши аьзоси:
Рахматов А.Н. Жамият   бош директори:
Тураев У. Жамият тафтиш комиссияси раиси.

 

Уч  кишидан иборат  санок комиссияси куйидаги тартибда тузилди:

Жумакулов Ш. Жамият  ишчиси
Хужакулов Л. Жамият  ишчиси
Махмудов Ш. Жамият  ишчиси

 

Умумий йигилиш раислигига Жамият Кузатув кенгаши раиси Рашидов К.Т. ва умумий йигилиш котиби Аблакуловлар Г.  сайланди. Йигилишни умумий йигилиш раиси Рашидов К.Т..  олиб борди.

Умумий йигилиш кун тартибига киритилган масалалар:

 

  1. Акциядорлар йиллик умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш.
  2. Жамият бош директори в.б. А.Рахматовнинг 2016 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиклаш;
  3. Жамиятнинг 2016 йил молиявий йил якунлари буйича «Амир-Аудит» аудиторлик ташкилотининг текширув хулосасини тасдиклаш;
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 йил якунлари буйича хулосасини тасдиклаш;
  5. Жамият кузатув кенгаши 2016 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот давридаги кабул килинган карорларини тасдиклаш;
  6. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2016 йил якунлари буйича олинган соф фойданитаксимлаш тартибини тасдиклаш;
  7. 2016 йил якунлари билан жамият кузатув кенгаши аьзоларини, тафтиш комиссияси аьзоларини, ижроия органи аьзоларини хамда мехнат жамоасини рагбатлантиришни тасдиклаш;
  8. Жамият бош директори билан мехнат шартномасини тузишни тасдиклаш;
  9. Жамият Кузатув кенгашининг таркибини сайлаш;
  10. Жамият тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш;
  11. Узбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни тасдиклаш;
  12. Жамият уставига кушимча ва узгартиришлар матнини тасдиклаш;
  13. Жамиятнинг эьлон килинган акциялар микдорини 22 291 590 096 сум этиб белгилашни тасдиклаш;
  14. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолияти буйича берилган хулосани тасдиклаш.

 

Умумий йигилиш раиси Рашидов К. кун тартибидаги  куриладиган масалалар буйича тушунтириш берди.

 

Кун тартибидаги  биринчи масала (Акциядорлар йиллик  умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш) юзасидан  умумий йигилиш раиси акциядорларга тушунтириш берди.

Ишчи  президиуми 5 (беш)  кишидан,  санок  комиссияси  3 (уч )  кишидан ва   котибият 1 ( бир )  кишидан  иборат  булсин, ва умумий йигилиш регламенти сузга чикувчилар учун ун беш дакикагача савол ва жавобларга беш дакикагача булсин   деган  таклиф  тушди.   Ушбу таклифни ва йигилиш регламентини акциядорлар бир овоздан тасдиклашди.

Овоз  бериш  натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар      –  йук

 

Кун тартибидаги иккинчи масала (Жамият бош директори в.б. А.Н.Рахматовнинг 2016 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиклаш) юзасидан жамият бош директори в.б. А.Рахматовнинг       2016 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботи  тингланди. (Хисобот илова килинади).

“Гранит” акциядорлик жамияти  2016 йил давомида куйидаги курсаткичлар билан уз  ишини якунлади:

Жамиятда 2016 йил давомида  287 777м³  щебень махсулоти ишлаб чикарилди.

Шундан 25х60 фракцияли щебень 199 246м³, 5х25 фракцияли щебень 59 112м³, 0х5 фракцияли щебень 29 419м³, харсанг тош 538 550м³  ишлаб чикарилди.

Ишлаб чикарилган махсулотнинг 85 фоизини «Узбекистон темир йуллари» АЖга колган 15 фоизи  кичик ва урта бизнес корхоналарига сотилди.

2016 йилда ишлаб чикарилган махсулотни сотишдан олинган соф тушум, яьни истеьмолчиларга  14 160 549 000 сумлик махсулот сотилган. Бизнес – режа 134,9 фоизга бажарилди. Солиштирма нархлардаги махсулот хажми 132,5 фоизга, амалдаги нархлардаги махсулот хажми 132,5 фоизга бажарилди.  Махсулот таннархи 10 419 976  000 сумни ташкил этди.

Жумладан, хом-ашё материалларига 502 247 000 сум сарф килинди.Электро энергия харажатлари 361 818 000 сумни, ёкилги махсулотлари харажатлари 718 473 000 сумни, бургулаш ва портлатиш ишлари 4 859 937 000сумни ташкил этди. Асосий воситалар эскириши 382 582 000 сумни, иш хаки фонди 1 965 855 000 сумни ташкил этиб, иш хакига хисоблар (15%ли ажратма) 292 927 000 сумни ташкил этди. Бошка харажатлар  1 336 137 000 сум ташкил этиб, шундан хозирда жамиятда мавжуд Бухоро ПДМ ташкилотидан ижарага олинган Шакман русумли автосамосвалларга ижара хаки хисобига 164 464 000 сум туланган.

Давр харажатлари 2 792 635 000 сумни ташкил этди. Масалан  маьмурий харажатлар 979 451 000 сумни, иш хакиси 754 292 000 сумни, 15 фоизли иш хакига хисоблар 145 735 000 сумни ташкил этди. Енгил автомашина харажатлари 24 552 000сумни, асосий воситалар эскириши 35 547 000 сумни, сафар харажатлари 14 119 000 сумни канцелярия махсулотлари харажатлари 5 206 000 сумни ташкил этди. Бошка операцион харажатлар 1 808 449 000 сумни ташкил этади.

Жумладан банк хизматига 51 140 000 сум, иссик овкатга 128 767 000 сум, касб касаллигига 264 248 000 сум, бюджетга туловлар буйича 623 634 000 сум, моддий ёрдамга 81 911 000 сум,  1,6 фоизли пенсия жамгармасига 226 568 000 сум, 0,5 фоизли мактабни ривожлантириш фондига 70 803 000 сум, 15-моддага 54 624 000 сум, 12-моддага (имтиёзли пенсияга чикувчилар учун) 144 143 000 сум, мехнатга кобилиясизлик учун 43 117 000 сум  туланган.

Молиявий фаолиятнинг бошка даромадлари 15 930 000 сумни ташкил этиб, асосий фаолиятнинг умумий даромадлари 934 555 000 сумни ташкил этиб, шундан даромад ва бошка соликлар ва йигимларга 189 286 000 сум  туланган. Шундан куриниб турибдики, 2016 йилда  745 269 000 сум соф фойда олинган.

2016 йил бизнес-режасига  асосан  423 112 000 сум  фойда олиш кузда  тутилган эди, хакикатда эса 745 269 000 сум соф фойда олинди ва бизнес-режа  176,1 фоизга  бажарилди.

Ишлаб чикариш рентабиллиги 8,9 фоизни ташкил килди.

2017 йил  01-январь холатига дебиторлар 2 544 694 000 сумни,  кредиторлар эса 583 161 000 сумни ташкил этди. Иш хаки ва унга тенглаштирилган маблагларни тулаш уз вактида амалга оширилди.

Шундан сунг умумий йигилиш  раиси  сузга чикиб,  ушбу жамият ижроия органи раисининг хисоботини  акциядорлардан тасдиклаб овоз беришларини  суради.

Овоз  бериш  натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298454 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар      –  йук

 

Кун тартибидаги учинчи масала (Жамиятнинг 2016 йил молиявий йил якунлари буйича «Амир – Аудит» аудиторлик ташкилотининг текширув хулосасини тасдиклаш) юзасидан жамият корпоратив маслахатчиси  Камалов Р. сузга  чикиб, “Амир-Аудит” МЧЖ  аудиторлик ташкилоти томонидан  2017 йил 25-апрел куни берилган 2016 йил якуни билан  утказилган текшириш  хулосасини укиб эшиттирди.

Аудиторлик ташкилотининг фикрича хужалик юритувчи субьект «Гранит» АЖ молиявий хисоботлари унинг молиявий ахволини хакконий акс эттиради ва мазкур хужалик юритувчи субьект амалга оширган молиявий ва хужалик операциялари Узбекистон Республикаси амалдаги бухгалтерия тугрисидаги конун хужжатларига хамда бухгалтерия хисоби миллий стандартларига тугри келади деган хулосани берган. Кузатув кенгаши томонидан аудиторлик ташкилотининг хулосаси  маълумот учун кабул килинди ва уни тасдиклаш учун акциядорларнинг умумий йигилишига киритиш юзасидан карор кабул килинди. (Аудиторлик хулосасини тулик матни илова килинади).

Шундан сунг умумий йигилиш  раиси ушбуни  акциядорлардан тасдиклаб беришларини суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар     –  йук

 

Кун тартибидаги туртинчи масала (Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 йил якунлари буйича хулосасини тасдиклаш) юзасидан жамият тафтиш комиссияси  аьзоси  Тураев У.ни  2016 йил якунлари буйича хисоботи  тингланди.

Бизнинг фикримизча, хужалик юритувчи субъект “Гранит” очик акциядорлик жамияти молиявий хисоботи ва унинг молиявий  ахволини  хакконий акс эттиради  ва мазкур хужалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хужалик операциялари Узбекистон Республикаси конун  хужжатларининг талабларига мувофик келади. (Хисобот илова килинади)

Шундан сунг йигилиш  раиси сузга чикиб,  ушбу жамият тафтиш комиссияси  раисининг хисоботини  акциядорлардан тасдиклаб беришларини  суради

Овоз бериш натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар     –  йук

 

Кун тартибидаги бешинчи масала (Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот даврида кабул килинган карорларини тасдиклаш) юзасидан жамият Кузатув кенгаши раиси Рашидов К.Т.ни хисоботи тингланди.

Жамият кузатув кенгаши томонидан уз ваколати доирасида жамиятни корпоратив бошкарув тамойилларига амал килган холда бошкариш буйича бир канча ишларни амалга оширдилар. Бу амалга оширилган ишларда кузатув кенгаши аьзоларининг хар бири фаол иштирок этдилар. Жамият кузатув кенгаши аьзоларининг сони беш кишидан иборат.

Кузатув Кенгаш  уз фаолияти давомида конунчиликда белгиланган коидалар асосида иш олиб бориб,  хисобот даврида жамият иктисодий-молиявий, мутахассислар, текширув натижаларига багишланган жами 2016 йил давомида _16 марта йигилиш утказилиб, ижроия орган фаолиятини доимий назорат килиб турилди, ортикча  асосланмаган сарф – харажатлар,  сметада кузда тутилмаган чикимларга йул куйилмади.     Хар чорак якунида ижроия органи рахбарининг хисоботи эшитилиб, керакли хулосалар чикариб борилди. 2016 йилда молиявий-хужалик фаолияти буйича ва бошка чикарилган жамият кузатув кенгаши карорларини умумий йигилишда тасдикланиши хавола килинади.

Жамиятда 2016 йил 30-июн куни булиб утган жамият акциядорларининг навбатдаги 2015 йил якуни буйича йигилишида кабул килинган карорга асосан акциядорларга хисобланган дивидендларни туланиши тугрисида матбуотда эьлон килинди ва  бу туловлар уз вактида тулик амалга оширилган.

Жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режаси кузатув кенгашининг 2016 йил 27-ноябрдаги йигилишида тасдикланган.

Жамиятнинг 2016 йилдаги молиявий фаолиятини текширган  ташки аудит ташкилоти конунчиликда белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Ракобат кумитаси томонидан тасдикланган руйхатга асосан танлаб олинди. Ушбу аудиторлик ташкилотнинг текшириш хулосаси бугунги йигилишда хукмингизга тасдиклаш учун хавола этилмокда.

Бизнес-режадаги барча хажм ва пул куринишидаги курсаткичлар кисман бажарилди. Йил якунлари буйича соф фойда 745 269 минг сумни ташкил этди. Ушбу соф фойданинг 30 фоизи жамият акциядорларига дивиденд тулашга, соф фойданинг 5 фоизи жамият захира фондига ва колган соф фойданинг 65 фоизи жамиятни ривожлантиришга йуналтириш буйича таклиф тасдиклаш хукмингизга хавола этилмокда.

Юкорида курсатилган натижаларга асосланиб, жамият кузатув кенгашининг жорий йилнинг 12-июндаги йигилишида жамият бош директорининг иш фаолияти коникарли деб топилди ва жамият акциядорларининг 2016 йил якунларига багишланган умумий йигилишда жамият директори билан мехнат шартномасини кейинги навбатдаги акциядорлар йигилишигача вактинчалик узайтириш тугрисида таклиф берилди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21-декабрдаги ПК-2454-сонли «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб килиш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Карорини хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 10-февралдаги №33-сонли Узбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида” 2015 йил 21-декабрдаги ПК-2454-сон Карорини амалга ошириш чора-тадбирлари хакидаги Карори  талаблари хамда ижросини таьминлаш максадида кузатув кенгашининг 2016 йил 29-февралдаги карорига асосан жамият устав фондини ошириш максадида устав фондига кушимча 91 088 дона яьни устав фондининг 15 фоизи микдорида акциялар чикарилиб, потенциал хорижий инвестор жалб килиш учун «Тошкент» Республика фонд биржасининг иккиламчи савдо майдончасига савдога чикарилган эди.

Хозирда ушбу акцияларни хорижий инвестор Канада давлатидаги «PLOFWORK SYSTEMS L.P.» хорижий компанияси 1 363 968 АКШ долларига сотиб олиб, жамият устав фондининг 15 фоиз микдоридаги улушга эгалик килмокда. Ушбу инвестор томонидан туланган валюта маблаги хисобига жамият фойдасини ошириш максадида жамият кузатув кенгаши карорига асосан жамиятга бир канча асосий воситалар яьни бир нечта автосамосваллар сотиб олинмокда.

Жамият кузатув кенгаши раиси кузатув кенгаши томонидан хисобот даврида кабул килинган карорларни ва хисоботини акциядорлардан  тасдиклаб беришни суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар                     –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар              –  йук

Каршилар                  –  йук

 

Кун тартибидаги олтинчи масала (Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2016 йил якунлари буйича олинган соф фойдани таксимлаш тартибини тасдиклаш) юзасидан жамият бош хисобчиси З.Соатов суз олиб,  2016 йил якунлари буйича жамият балансини ва молиявий натижалар хисоботини акциядорларга укиб эшиттирди. (Жамият баланси ва молиявий натижалари илова килинади)

Шундан сунг умумий йигилиш раиси суз олиб,   жамият кузатув кенгашининг 2017 йил 12-июндаги йигилишида кузатув кенгаши томонидан 2016 йил якунлари буйича олинган  – 745 269 мингсум соф фойдани 30 фоизини – 223 580,7 минг  сумни дивиденд туловига, дивиденд тулови конунчиликда белгиланган муддатда яьни карор кабул килингандан сунг олтмиш кун ичида накд пул ёки акциядорнинг аризасига кура пластик карточкаларига пул кучириш йули билан амалга ошириш, соф фойданинг 5 фоизини – 37 263,4 минг сумни жамият захира фондига, соф фойданинг 65 фоизини 484 424,9 минг сумни жамиятни ривожлантиришга фондига йуналтириш тугрисида таклиф берилди.

Шундан сунг умумий йигилиш раиси  ушбу жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича йиллик  балансини ва молиявий натижаларини ва соф фойдани таксимланиш таклифини акциядорлардан тасдиклаб овоз беришларини суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар                  -100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар           – йук

Каршилар              – йук

 

Кун тартибидаги еттинчи масала (2016 йил якунлари билан жамият кузатув кенгаши аьзоларини, тафтиш комиссияси аьзоларини, ижроия органини хамда мехнат жамоасини рагбатлантиришни тасдиклаш) юзасидан умумий йигилиш раиси суз олиб, жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича бизнес-режадан ортикча соф фойда олингани учун жамият кузатув кенгаши аьзоларини, тафтиш комиссияси аьзоларини, ижроия органини хамда мехнат жамоасини  рагбатлантиришни таклиф киритди. Ушбу таклиф барча акциядорлар томонидан бир овоздан куллаб кувватланди.

Шундан сунг жамият умумий йигилиш раиси ушбу таклифни акциядорлардан тасдиклаб беришларини   суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар                   –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар            –  йук

Каршилар               –  йук

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала (Жамият бош директори билан мехнат шартномасини тузишни тасдиклаш) юзасидан жамият умумий йигилиш раиси Рашидов К. суз олиб,  2016 йил якунлари буйича натижаларга асосланиб, жамият директори иш фаолияти жамият кузатув кенгашининг 12-июн 2017 йилда утказилган йигилишида  коникарли деб топилганлиги хамда  жамият директори билан тузилган мехнат шартномасини «Узбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти бошкарув раисидан лавозимга тайинлаш буйича тегишли курсатма олинган кунгача жамитянинг амалдаги бош директори А.Н.Рахматов билан мехнат шартномасини вактинча узайтиришни таклиф киритди.

Ушбу таклифни жамият директори билан мехнат шартномасини вактинча узайтиришни  акциядорлар умумий йигилишидан тасдиклаб овоз беришларини беришларини суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар                   –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар            –  йук

Каршилар               –  йук

 

Кун тартибидаги тукккизинчи масала (Жамият кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш) юзасидан   жамият Кузатув кенгаши раиси Рашидов К. суз олиб,   «Узбекистон темир йуллари» АЖ томонидан кузатув кенгашига сайлаш буйича бир нечта номзодлар тавсия килинганлигини маьлум килди. Номзодларга кумулятив тарзида овоз бериш кераклигини айтиб утди.  «Узбекистон темир йуллари» АЖнинг 2017 йил 16-январдаги №Н-7/4-17 сонли хатида компания томонидан Абдурахманов Н.А. – компаниянинг стратегик ривожлантириш бошкармаси бошлиги в.б.  Олламов А.Я. – компаниянинг юридик бошкармасининг ката юристконсульти, Мамажанов М – компания йул хужалиги бошкармаси бош хисобчиси, Миноварходжаева А.Х. – компаниянинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошкармаси етакчи мутахассиси, Фозилов У- компания йул хужалиги бошкармасининг капитал таьмир ва саноат корхоналари булимии етакчи мутахасиси. Бундан ташкари компаниянинг 2017 йил 13-февралдаги №НЗ-1/617-17-сонли хатида Рашидов К.Т. – компаниянинг стратегик ривожлантириш бошкармаси бошлиги уринбосари, 2017 йил 1-майдаги хатида Абдухакимова Н.Р. – компаниянинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошкармаси етакчи мутахассислари номзодлари берилган. Кузатув кенгаши аьзоси  Миноварходжаева А.Х. хозирги кунда нафакага чикиб ишдан кетганлигини хисобга олиб кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш буйича овоз беришда иштирок этмайди.

 

Рашидов Камолиддан Турсуналиевич

Олламов Алишер  Ярашович

Мамажонов Муйдинжон Мамажанович

Фозилов Улугбек Туропович

Абдурахманов Нодир Абдулхаевич

Абдухакимова Нозима Равшановна

 

Шу масала буйича овоз  беришни суради.

Овоз бериш натижалари:

Рашидов К.Т.        –  298454 та овоз;

Олламов А.Я.            –  298389 та овоз;

Мамажонов М.М.        – 298454 та овоз;

Фозилов Улугбек       –  298454 та овоз;

Абдурахманов Н.А.    – 17199 та овоз;

Абдухакимова Н.Р.    – 298298 та овоз.

 

Жамият уставига мувофик юкорида курсатилган 5–та Кузатув кенгаши аьзолари кумилятив овоз бериш натижасига ва санок комиссиясининг хулосасига кура кераклича овоз ва бал туплаб, энг куп овоз олган 5 нафар номзодлар жамият Кузатув кенгаши аьзолигига бир йилга сайландилар.

Кун тартибидаги унинчи масала (Жамият тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш) юзасидан умумий йигилиш раиси Рашидов К. суз олиб, жамият тафтиш хайьати таркибига «Узбекистон темир йуллари»  АЖ томонидан 2017 йил 16 январдаги №Н-7/4-17-сонли хатида куйидаги номзодлар тавсия килинганлигини маьлум килди.

– Рустамбеков А. – «Темирйулхисоб» марказининг булим бошлиги;

– Баркашбаев Х.З. – «Темирйулхисоб» марказининг булим бошлиги;

– Тураев У.Т.        – Молия ва бухгалтерия хисоби бошкармасининг етакчи хисобчиси

номзодлари таклиф этилган.

Бундан ташкари  «Узбекистон темир йуллари»  АЖ томонидан 2017 йил 1- майдаги №НЗ-1/1839-17-сонли хатида куйидаги номзодлар тавсия килинганлигини маьлум килди.

– Эшанкулов Усмон Мухаммадиевич – ички аудит хизмати аудитори;

– Рахимов Музаффар Дилмурадович – «Узжелдоррасчёт» маркази даромадлар булими бошлиги уринбосари.

Жамият уставига асосан Рустамбеков А. хамда Баркашбаев Х. ларнинг ваколат муддати тугаганлиги сабабли овоз бериш жараёнида иштирок этишмайди.

Ушбу юкорида укиб эшиттирилган тафтиш комиссияси аьзоларини тасдиклаб беришни умумий йигилиш  раиси акциядорлардан суради.

Овоз бериш натижалари:

– Эшанкулов У.М.   –   298402 та овоз;

– Рахимов М.Д.         –   298402 та овоз;

-Тураев У.Т.            –    298402 та овоз.

 

Кун тартибидаги ун биринчи  масала (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни тасдиклаш) юзасидан  юзасидан жамият бош хисобчиси Соатов З.га суз берилди.

Жамият томонидан акциядорларга 2012 йил учун хисобланган 919 022 сум   дивидендларни акциядорлар томонидан шу вактгача уз вактида  келиб олмаган. Узбекистон  Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдирилади деб белгилаб куйилганлини айтиб утди. Шу сабабли акциядорлар томонидан  конунчиликда белгиланган муддатда келиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни таклиф этди.

Шундан сунг йигилиш раиси сузга чикиб ушбу масала буйича овоз бериб тасдиклашни суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар           –   99,9 фоиз  298454 та овоз;

Бетарафлар   –  0,1 фоиз 104 та овоз;

Каршилар     –   йук

 

Кун тартибидаги ун иккинчи  масала (Жамият уставига кушимча ва узгартиришлар матнини тасдиклаш) юзасидан  юзасидан умумий йигилиш раиси Рашидов К. жамият кимматли когозлар мутахасиси Г.Аблакуловга суз бериб ушбу масала буйича тушунтириш беришни суради. Г.Аблакулов сузга чикиб жамият уставига киритилаётган узгартириш ва кушимчалар матни билан йигилиш катнашчиларини таништирди. Жамият уставининг IV Булим. Жамиятнинг устав капиталини купайтириш булими буйича тушунтириш берди.  (Узгартиришлар матни илова килинади.)

Йигилиш катнашчилари ушбу узгартиришлар билан танишиб чикканларидан сунг йигилиш раиси ушбу масала буйича акциядорлардан тасдиклаб овоз беришни суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар         –    99.9 фоиз  298454 та овоз;

Бетарафлар   –  0.1 фоиз 104 та овоз;

Каршилар     –   йук

 

Кун тартибидаги ун учинчи  масала (Жамиятнинг эьлон килинган акциялар микдорини 22 291 590 069 сум этиб белгилашни тасдиклаш) юзасидан  юзасидан умумий йигилиш раиси Рашидов К. сузга чикиб, жамият мутахасиси Г.Аблакуловга ушбу масала буйича тушунтириш бериш учун суз берди.

Г.Аблакулов сузга чикиб жамият уставига киритилаётган узгартириш ва кушимчалар матни билан йигилиш катнашчиларини таништирди. Жамият уставининг IV Булим. Жамиятнинг устав капиталини купайтириш булими буйича тушунтириш берди.  Уставнинг ушбу булими утган йили акциядорлар умумий йигилиши томонидан 22 490 031 653 сум этиб белгиланган эди. Утган бир йил давомида Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21-декабрдаги №ПК-2454-сонли карорини бажариш максадида хорижий инвестор жалб килиш максадида кушимча 91088 дона оддий акциялар чикарилагн эди. Шу муносабат билан жамият уставидаги ушбу микдор камайганлиги учун уставга узгартириш киритиш кераклиги тугрисида тушунтириш берди. (Узгартиришлар матни илова килинади.)

Шундан сунг йигилиш раиси ушбу масала юзасидан овоз бериб тасдиклаб беришни акциядорлардан суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар     –   йук

 

Кун тартибидаги ун туртинчи масала (Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолияти буйича берилган хулосани тасдиклаш) юзасидан  юзасидан умумий йигилиш раиси Рашидов К. сузга чикиб, жамият кимматли когозлар буйича мутахассиси Аблакулов Г.га суз берди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31-мартдаги ПК-2327-сонли карори билан ташкил этилган «Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йигилишининг 2015 йил 31-декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдикланган Корпоратив бошкарув кодекси билан йигилиш катнашчиларини таништирди.

Ушбу кодекс акциядорлик жамиятлари бошкарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг мухим йуналишлари буйича тавсиялар мажмуасидан иборат эканлигини кодекс хисобдорлик, очиклик, хакконийлик, юксак ахлокий тамойилларга риоя этишни уз ичига олувчи хамда акциядорлик жамиятини узок муддатли истикболда баркарор ривожлантиришни таьминлашга йуналтирилган тегишли бошкарувнинг асосий принсиплари асосида ишлаб чикилганлигини йигилиш катнашчиларига тушунтириш берди.

Ушбу кодексга асосан жамиятлар хар йили кодекс тавсияларига риоя этиш жараёнини бахолатиш учун мустакил бахоловчи ташкилотлар томонидан бохалатиш назарда тутилган. Шунинг учун жамиятнинг бир йиллик фаолити  жараёнида кодекс тавсияларига роия этилиши юзасидан бахолаш учун мустакил бахоловчи ташкилот “Самарканд Вакт” МЧЖ томонидан коникарли деб бахо берилагн хулосасини укиб эшиттирди.

Шундан сунг  йигилиш раиси жамиятнинг фаолиятидаги  корпоратив кодекс тавсияларига риоя этилиши юзасидан берилган бахоловчи ташкилот хулосасини овоз бериб тасдиклаб беришни акциядорлардан суради.

Овоз бериш натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  298558 та овоз;

Бетарафлар   –  йук

Каршилар     –   йук

 

Кун тартибидаги ун туртта масалаларни мухокама килиб ва маьрузачиларни тинглаб,       “Гранит”  акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йигилиши

 

К А Р О Р     К И Л А Д И :

 

  1. Акциядорлар йиллик умумий йигилишининг регламенти тасдиклансин.
  2. Жамият директори в.б. А.Н.Рахматовнинг 2016 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботи тасдиклансин.
  3. Жамиятнинг 2016 йил молиявий йил якунлари буйича «Амир-Аудит» аудиторлик ташкилотининг текшириш хулосаси тасдиклансин.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 йил якунлари буйича хулосаси тасдиклансин.
  5. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгаши ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот давридаги кабул килинган карорлари тасдиклансин.
  6. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2016 йил якунлари буйича олинган соф фойда микдори – 745 269 177,79 сум этиб тасдиклансин хамда куйидагича;

– соф фойданинг 30 фоизи (223 584 482,07сум) жамият акциядорларига

дивиденд тулаш учун;

– соф фойданинг 5 фоизи (37 263 458,89сум) жамият захира фондига;

-соф фойданинг 65 фоизи (484 421 236,83 сум) жамиятни ривожлантириш  фондига.

Бир дона оддий акцияга – 368,19 сум

Бир дона имтиёзли акцияга – 368,19 сум  дивиденд хисоблансин хамда тасдиклансин.

Дивидендлар тулаш конунчиликда белгиланган тартибда накд пул ёки пластик карточкаларга пул  кучириш  йули билан  карор кабул килингандан сунг 60 кун ичида тулансин.

  1. 7. 2016 йил якунлари билан жамият кузатув кенгаши аьзоларини, тафтиш комиссияси аьзоларини, ижроия органи аьзоларини хамда мехнат жамоасини рагбатлантириш кузатув кенгаши таклифига асосан иловага мувофик тасдиклансин.
  2. Жамият бош директори в.б. А.Н.Рахматов билан тузилган мехнат шартномаси бош директор вазифасини бажарувчи этиб вактинча навбатдаги акциядорлар йигилишигача узайтирилсин.
  3. Жамият Кузатув кенгаши аьзолигига кумилятив овоз бериш натижалари буйича санок комиссиясининг хулосасига асосан куйидагилар сайланганлигини кайд этиб утилсин ва тасдиклансин.

Рашидов Камолиддин Турсуналиевич.

Олламов Алишер Ярашович.

Мамажанов Муйдинжон Мамажанович

Фозилов Улугбек  Туропович

Абдухакимова Нозима Равшановна

  1. 10. Жамият тафтиш хайьати таркиби куйидагича тасдиклансин.

– Эшонкулов Усмон Мухаммадиевич.

– Рахимов Музаффар Дилмурадович.

– Тураев Улугбек  Турдиевич.

  1. Узбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган 2012 йил учун хисобланган 919 022 сум дивидендлар жамият ихтиёрида колдирилсин хамда тасдиклансин.
  2. Жамиятнинг уставига киритилаётган кушимча ва узгартиришлар матни тасдиклансин.

13.Жамиятнинг эьлон килинган акцияларнинг энг куп микдори 22 291 590 096 сум этиб белгилансин хамда тасдиклансин.

  1. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолияти юзасидан берилган хулоса тасдиклансин.

 

 

              Умумий йигилиш раиси:                                                                  Рашидов К.Т.                            

 

                      Йигилиш   котиби:                                                                 Аблакулов Г.Х.

 

 

 

Умумий йигилиш баённомаси тузилган сана: