uz 
DIQQAT! Sayt test rejimida ishlamoqda!         
+998 90 087-67-76
ISHONCH TELEFONI
ziadingranit@mail.ru
ELEKTRON POCHTA
@granitaj
TELEGRAM MANZIL

E’LON! «Granit» AJ aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yigʻilishi oʻtkazilishi to’g’risida

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

“Granit” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-жамият)
2025 йилнинг 30 июнь куни Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Хайробод ҚФЙ, “Гранит” акциядорлик жамияти мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларни хабардор қилиш учун реестр шакллантирилган сана – 12.06.2025й.

Йиғилишда иштирок этиш учун реестр шакллантирилган сана – 24.06.2025й.

Умумий йиғилиш ўтказиш вақти: 10:00

Акциядорларни рўйхатга олиш 09:30 дан бошланади.

Йиғилиш кун тартиби

– Саноқ комиссияси таркибининг сони ва номзодларини тасдиқлаш;

– Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;

– Жамият бош директорининг жамият 2024 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режасининг бажарилиши ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

– Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлар ҳисобваракларини тасдиклаш тўғрисида;

– Жамиятнинг 2024 йил учун молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;

– Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

– Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган тўловнинг максимал миқдорини тасдиқлаш тўғрисида;

– Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ёки уларнинг ваколатларини акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар узайтириш тўғрисида;

– Жамият бош директори лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва сайлаш тўғрисида;

– Жамият ижро органи фаолиятининг 2024 йилдаги асосий фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишини тасдиқлаш тўғрисида;

– Акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида;

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларидан эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб этилади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар билан “Granit” АЖ (манзил: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Хайробод ҚФЙ, “Гранит” акциядорлик жамияти бош биноси)да шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 8:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин. Телефон: (77) 114-74-00,   веб-сайт: www.granitaj.uz