«ГРАНИТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

БАЁННОМАСИ №1

Умумий йиғилиш ўтказилган сана ва вақт:                2021 йил 26 июнь соат 11:00

Умумий йиғилиш ўтказилган жой:                               Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Хайробод” МФЙ “Гранит” АЖнинг мажлислар зали

«Гранит» АЖнинг (бундан кейин матнда жамият деб номланади) жами акциялари сони:

584 061 дона оддий 23 192 дона эгаси ёзилган имтиёзли акциялар ташкил қилади.          

Жамиятнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жами акциялари сони:

584 061 дона оддий хужжатсиз акцияларни ташкил қилади.               

Умумий йиғилишда иштирок этаётган овозлар сони: 367 878 дона. 

Умумий йиғилиш кворуми: 62,9 %.

Йиғилиш раиси:                                      Фозилов Улугбек Туропович  
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Йул хужалиги бошқармасининг капитал таьмир ва саноат корхоналари булими етакчи мухандиси, «Гранит» АЖ кузатув кенгаши аъзоси;

Йиғилиш котиби:                                    Аблакулов Ғайрат – «Гранит» АЖ а акциядорлар билан корпоратив муносабатлар мутахассиси.

Йиғилишда иштирок этувчилар:

Дадабаев Бехзод Нариманович – «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ Бошкарув раиси уринбосари в.б. реферанти, «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ томонидан 2021 йил 22 июндаги №124-юр сонли ишончномага асосан «Гранит» АЖнинг 263 250 дона оддий акциялар бўйича овоз бериш ваколати берилган.

– Бошқа акциядорлар – 104 628 дона оддий акциялар;

– «Гранит» АЖ кузатув кенгаши аъзолари, корпоратив маслахатчи,  жамият ижро органи аъзолари ва таклиф этилган меҳмонлар.

Мазкур мажлис карантин қоидаларига риоя қилиниб, оралиқ масофа сақланиб, ҳар бир мажлис иштирокчилариниг тана хароратлари ўлчаниб, тиббиёт ниқоблари тақилган ҳолда «Гранит» АЖнинг мажлислар залида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 58-моддасига ҳамда жамият уставига мувофиқ, Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири яъни У.Т.Фозилов олиб боради.

Йиғилишни У.Т.Фозилов кириш сўзи билан очиб, бугунги умумий йиғилишда рўйхатдан ўтган акциядорлар яъни йиғилиш кворуми ҳақида маълумот беришни сўраб саноқ комиссияси раиси Ш.Жумакуловга сўз берди.

Саноқ комиссияси ахбороти:

Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси томонидан 2021 йил 22 июнь ҳолатига шакллантирилган «Гранит» акциядорлик жамияти акциядорлар реестрига мувофиқ, «Гранит» АЖнинг жами овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциялар сони 584 061 дона оддий акциялар эканлиги, ундан 367 878 дона акция эгалари бугунги йиғилишда иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлиги, бу жамият овоз берувчи акцияларининг 62,9 фоизини ташкил этишини, амалдаги қонунчиликка асосан умумий йиғилиш кворуми тўпланганлиги, йиғилиш ваколатли эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси У.Т.Фозилов йиғилишни очиқ деб эълон қилди, мажлисни тартибли олиб бориш учун йиғилиш ишчи аппаратини, яъни ишчи президиуми, йиғилиш раисини, котибиятни ва саноқ комиссиясини сайлаб олиниши зарурлигини айтиб, ишчи президиумга қуйидаги номзодларни таклиф этди:

Б.Н.Дадабаев “УТЙ” АЖнинг вакили;
У.Т.Фозилов Жамият кузатув кенгаши аъзоси;
Ф.А.Джуманиязов Жамият корпоратив маслахатчиси;
А.Н.Рахматов Жамият ижроия органи раиси;

Йиғилиш раиси этиб амалдаги қонунчилик талабига кўра кузатув кенгаши аъзоси Фозилов Улугбек Туропович номзоди тавсия қилинди ва очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулохазаларни қайд қилиш ва йиғилиш баёнини олиб бориш учун котибликка «Гранит» АЖнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар мутахассиси Аблакулов Ғайрат номзоди тавсия қилинди ва очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан тасдиқланди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси президиум аъзоларидан ўз ўринларини эгаллашларини сўради ва йиғилиш кун тартибидаги биринчи масалага ўтиб, қуйидагиларни маълум қилди, яъни «Гранит» АЖ кузатув кенгашининг 2021 йил 4 июндаги бўлиб ўтган мажлисида акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар, йиғилишни олиб бориш регламенти лойиҳаси ва cаноқ комиссиясига сайланадиган номзодлар ўрганиб чиқилиб, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши учун тавсия этилган.

Сўз давомида У.Т.Фозилов йиғилиш кун тартиби ва уни олиб бориш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди:

Акциядорлар умумий йиғилиши

КУН  ТАРТИБИДА:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорлар йиллик умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш;
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот даврида кабул килинган карорларини тасдиклаш;
  4. Жамиятнинг 2020 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолиятини бахолаш буйича берилган хулосани тасдиклаш;
  5. Жамият ижроия органи раиси в.б. А.Н.Рахматовнинг 2020 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиклаш;
  6. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича «Марикон – Аудит» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг текширув хулосасини тасдиклаш;
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил якунлари буйича хулосасини тасдиклаш;
  8. Жамиятнинг 2020 йил якунлари буйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2020 йил якунлари буйича олинган соф фойдани таксимлаш тартибини тасдиклаш;
  9. Жамият бош директори лавозимига номзодларни куриб чикиш ва тасдиклаш;
  10. Жамия кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш ҳамда уларга уз вазифаларини бажариб турган давр учун туланадиган хақ ва туловлар микдорини белгилаш;
  11. Жамият тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш ҳамда уларга уз вазифаларини бажариб турган давр учун туланадиган ҳак ва компенсациялар микдорини белгилаш;
  12. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни тасдиклаш;
  13. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича Халкаро молиявий стандартлар буйича аудиторлик текширувини утказиш учун аудторлик ташкилотларининг хизмат хаки микдорини тасдиклаш;
  14. Жамият акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржасининг биржа катировка листинг варагидан чикаришни куриб чикиш.

 

Умумий йиғилиш раиси У.Т.Фозилов кун тартибидаги кўриладиган масалалар бўйича тушунтириш берди.

Кун тартибидаги  биринчи масала (Акциядорлар умумий йиғилиши санок комиссияси таркибини тасдиқлаш) юзасидан умумий йиғилиш раиси акциядорларга тушунтириш берди.

Умумий йиғилиш санок  комиссияси  3 (уч )  кишидан иборат  бўлган санок комиссияси таркибига қуйидагиларни сайлаш таклифини киритди.

1) Жумакулов Ш.Х. – жамият ишчиси;

2) Махмудов Ш.Д. – жамият ишчиси;

3) Искандаров А.Х. – жамият ишчиси.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича яъни йиғилиш Саноқ комиссияси таркиби тасдиқлаш учун овоз берилишини сўради.   

Овоз  бериш  натижалари:

Розилар         –   99,92 фоиз  367579 та овоз;

Бетарафлар   –  йўқ

Қаршилар      –  0,08 фоиз 299 та овоз.

 

Кун тартибидаги  иккинчи масала (Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш) юзасидан умумий йиғилиш раиси акциядорларга тушунтириш берди.

Умумий йиғилиш регламенти сўзга чиқувчилар учун ўн дақиқагача савол ва жавобларга беш дақиқа вақт ажратилади деган таклифни киритди.

Овоз  бериш  натижалари:

Розилар         –   100 фоиз  367878 та овоз;

Бетарафлар   –  йўқ

Қаршилар      –  йўқ.

 

Шундан сўнг, кун тартибидаги учинчи масала (Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот даврида кабул килинган карорларини тасдиклашзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси У.Т. Фозилов хисоботи тингланди.

Жамият кузатув кенгаши томонидан ўз ваколати доирасида жамиятни корпоратив бошкарув тамойилларига амал қилган холда бошкариш бўйича бир қанча ишларни амалга оширдилар. Бу амалга оширилган ишларда кузатув кенгаши аьзоларининг ҳар бири фаол иштирок этди. Жамият кузатув кенгаши аьзоларининг сони беш кишидан иборат.

Кузатув Кенгаш ўз фаолияти давомида қонунчиликда белгиланган коидалар асосида иш олиб бориб, ҳисобот даврида жамият иқтисодий-молиявий, мутахассислар, текширув натижаларига бағишланган жами 2020 йил давомида 10 марта йиғилиш ўтказилиди.

Ҳар чорак якунида ижроия органи раҳбарининг ҳисоботи эшитилиб борилди. 2020 йилда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ва бошқа чиқарилган жамият кузатув кенгаши қарорларини умумий йиғилишда тасдиқланиши хавола қилинмокда.

Жамиятда 2020 йил 30-сентябрь куни бўлиб ўтган жамият акциядорларининг навбатдаги               2019 йил якуни буйича йиғилишида қабул қилинган қарорга асосан акциядорларга ҳисобланган дивидендларни тўланиши тўғрисида матбуотда эълон килинди ва бу тўловлар ўз вактида тўлик амалга оширилган.

Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес-режаси кузатув кенгашининг 2020 йил 29-ноябрдаги йиғилишида тасдиқланган. .(Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилда корпоратив бошқарув талабларини бажарилиши бўйича ҳисоботи илова қилинади).

Ушбу кузатув кенгаши ҳисоботини ва кузатув кенгаши қабул қилган қарорларини  тасдиқлаб беришларингизни сўрайман.

Кун тартибидаги 3-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар           –   99,98 фоиз  367774 та овоз;

Бетарафлар   –  0,02 фоиз 104 та овоз.

Қаршилар       –  йўқ

 

Шундан сўнг, кун тартибидаги туртинчи масала (Жамиятнинг 2020 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолиятини бахолаш буйича берилган хулосани тасдиклашзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси У.Т. Фозилов хисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31-мартдаги ПК-2327 сонли қарори билан ташкил этилган «Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил            31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошкарув кодекси амалиётга жорий этилган.

Ушбу кодекс акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йуналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат эканлигини кодекс хисобдорлик, очиқлик, хаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда акциядорлик жамиятини узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу кодексга асосан жамиятлар ҳар йили кодекс тавсияларига риоя этиш жараёнини баҳолатиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолатиш назарда тутилган. Шунинг учун жамиятнинг бир йиллик фаолияти жараёнида кодекс тавсияларига риоя этилиши юзасидан баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилот «Самарқанд Вакт» МЧЖ томонидан    2021 йил 28 май куни «қониқарли» деб баҳо берилган ҳамда баллар шкаласи буйича 448 балл, фоиз шкаласи буйича 37 фоизни ташкил этган

Ушбу корпоратив бошқарув фаолияти бўйича берилган ҳулосани тасдиқлаб беришларингизни сўрайман.

Кун тартибидаги 4-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар           –   99,93 фоиз  367618 та овоз;

Бетарафлар   –  0,07 фоиз 260 та овоз.

Қаршилар       –  йўқ

 

Кун тартибидаги бешинчи масала (Жамият ижроия органи раиси в. б. А.Н.Рахматовнинг 2020 йил  бизнес-режаси бажарилиши юзасидан  ҳисоботини тасдиқлаш) юзасидан жамият ижроия органи раиси в.б. А.Н.Рахматовнинг ҳисоботи тингланди. (Ҳисобот илова килинади).

“Гранит” акциядорлик жамияти 2020 йил давомида куйидаги курсаткичлар билан уз ишини якунлади:

Жамиятда 2020 йил давомида 284 225 м³ щебень хамда харсанг тош махсулоти сотилди. Шундан охак щебень махсулоти 20 182 м3 ташкил этади, харсанг тош эса 264 043 м3 ташкил этади.

Сотилган харсанг тош махсулотининг 2 фоизини «Узбекистон темир йуллари» АЖга колган 98 фоизи  кичик ва урта бизнес корхоналарига сотилди.

2020 йилда ишлаб чикарилган махсулотни сотишдан олинган соф тушум, яьни истеьмолчиларга 6 976 721 минг сумлик махсулот сотилган. Бизнес-режа 52,6 фоизга бажарилди. Солиштирма нархлардаги махсулот хажми 89,4 фоизга, амалдаги нархлардаги махсулот хажми хам 89,4 фоизга бажарилди.

Бундан ташкари жамиятнинг ижарага берилган бино-иншоатлари, транспорт воситаларини ижарага беришдан тушган тушум бир йилда 3 897 245 минг сумни ташкил этди.

Молиявий фаолиятнинг бошка даромадлари 4 621 минг сум.

Шундан жами даромад 10 878 587 минг сумни ташкил этади.

Жами харажат 10 604 208 минг сумни ташкил этади.

Молиявий фаолиятнинг бошка харажатлари 21 229 минг сумни, махсулот таннархи 2 900 231 минг сумни ташкил этди.

Жумладан, хом-ашё материалларига 48 480 минг сум сарф килинди. Электр энергия харажатлари 162 597 минг сумни, ёкилги махсулотлари харажатлари 239 300 минг сумни, бургулаш ва портлатиш ишлари 1 004 059 минг сумни ташкил этди. Асосий воситалар эскириши 202 277 минг сумни, иш хаки фонди 307 910 минг сумни ташкил этиб, иш хакига хисоблар (12%ли ажратма) 13 539 минг сумни, эхтиёт кисмлар 155 594 минг сумни, сертификатлаш ишларига 160 724 минг сумни ташкил этди. Катта хажмдаги тошларни механизмда кайтадан майдалаш 370 281 минг сум. Бошка харажатлар 235 470 минг сумни ташкил этди.

Давр харажатлари 7 682 748 минг сумни ташкил этди. Масалан маьмурий харажатлар 876 464 минг сумни, иш хакиси 776 992 минг сумни, 12 фоизли иш хакига хисоблар 40 747 минг сумни ташкил этди. Енгил автомашина харажатлари 17 527 минг сумни, асосий воситалар эскириши 33 351 минг сумни, сафар харажатлари 7 379 минг сумни канцелярия махсулотлари харажатлари 468 минг сумни ташкил этди. Бошка операцион харажатлар 6 806 284 минг сумни ташкил этади.

Жумладан банк хизматига 51 655 минг сум, касб касаллигига 376 944 минг сум, бюджетга туловлар буйича 2 518 047 минг сум, 12-моддага (имтиёзли пенсияга чикувчилар учун) 251 239 минг сум туланган.Бошка хар хил туловларга 3 608 399 минг туланган.

Молиявий фаолиятнинг асосий даромадлари 274 379 минг сумни ташкил этиб, шундан даромад солигига 56 171  минг сум туланган. Шундан куриниб турибдики, 2020 йилда 218 208 минг сум соф фойда олинган.

2020 йил бизнес-режасига асосан 703 382 минг сум фойда олиш кузда тутилган эди, хакикатда эса 218 208 минг сум соф фойда олинди ва бизнес-режа 31,0 фоизга бажарилди.

Ишлаб чикариш рентабиллиги 9,5 фоизни ташкил килди.

2021 йил 01-январь холатига дебиторлар 5 747 379 минг сумни, кредиторлар эса 1 438 935 минг сумни ташкил этди. Иш хаки ва унга тенглаштирилган маблагларни тулаш уз вактида амалга оширилди.

2019 йил якунлари билан акциядорларга хисобланган дивидендлар 2020 йил давомида карор кабул килингандан сунг 60 кун ичида уз вактида туланган булиб, хозирда ушбу дивиденд туловларидан карздорлик мавжуд эмас.

Шундан сўнг умумий йиғилиш раиси сўзга чиқиб, ушбу жамият ижроия органи раисининг ҳисоботини акциядорлардан тасдиқлаб овоз беришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 5-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   99,54 фоиз  366214 та овоз;

Бетарафлар   –  0,14 фоиз 520 та овоз;

Қаршилар      –  0,32 фоиз 1144 та овоз.

 

Кун тартибидаги олтинчи масала (Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича “Марикон-Аудит” аудиторлик ташкилотининг текширув хулосасини тасдиклаш) юзасидан, жамият корпоратив маслахатчиси Ф.А.Джуманиязов сўзга чиқиб, 2021 йил 20 апрель куни берилган миллий аудиторлик стандартлари буйича “Марикон-Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан 2020 йил якуни бўйича ўтказилган текшириш ҳулосасини ўкиб эшиттирди.

Ушбу аудиторлик ташкилотининг фикрича хўжалик юритувчи субьект «Гранит»АЖ молиявий хисоботлари унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттиради ва мазкур хўжалик юритувчи субьект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси амалдаги бухгалтерия тўғрисидаги қонун хужжатларига хамда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига тўғри келади деган хулосани берган.

Кузатув кенгаши томонидан аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун кабул килинди ва уни тасдиқлаш учун акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди. (Аудиторлик хулосасини тўлиқ матни илова қилинади).

Шундан сўнг умумий йиғилиш раиси акциядорлардан ташқи аудит ҳулосаларини тасдиқлаб овоз беришларини сўради.

Кун тартибидаги 6-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   99,53 фоиз  366149 та овоз;

Бетарафлар  –  0,14 фоиз 520 та овоз;

Қаршилар     –  0,33 фоиз 1209 та овоз;

 

Кун тартибидаги еттинчи масала (Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил якунлари буйича хулосасини тасдиклаш) юзасидан жамият тафтиш комиссияси раиси узрли сабабларга кўра йиғилишда иштирок этаолмаётганлиги сабабли ҳулосани жамият корпоратив маслахатчиси Ф.А.Джуманиязов йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект «Гранит» АЖ акциядорлик жамияти молиявий ҳисоботи ва унинг молиявий аҳволини хаққоний акс эттиради ва мазкур хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларининг талабларига мувофик келади. (Хисобот илова қилинади)

Шундан сўнг йиғилиш раиси сўзга чиқиб, ушбу жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини акциядорлардан тасдиқлаб беришларини сўради

Кун тартибидаги 7-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   99,71 фоиз  366838 та овоз;

Бетарафлар   – 0,01 фоиз 65 та овоз;

Қаршилар     –  0,28 фоиз 975 та овоз;

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала (Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича  йиллик ҳисоботларини,  бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2020 йил якунлари буйича олинган соф фойдани таксимлаш тартибини тасдиклаш ) юзасидан жамият бош хисобчиси уринбосари Ш.Жумакулов сўзга чиқиб, 2020 йил якунлари буйича жамият балансини ва молиявий натижалар хисоботини акциядорларга ўкиб эшиттирди. (Жамият баланси ва молиявий натижалари илова қилинади)

Шундан сўнг умумий йиғилиш раиси сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгашининг 2021 йил   4 июндаги йиғилишида кузатув кенгаши томонидан 2020 йил якунлари бўйича олинган 218 208 000 сўм соф фойдани 50 фоизини – 109 305 540 сўмни дивиденд тўловига, дивиденд тўлови қонунчиликда белгиланган муддатда яъни қарор қабул қилингандан сўнг олтмиш кун ичида нақд пул ёки акциядорнинг аризасига кўра пластик карталарига пул кўчириш йўли билан амалга ошириш, соф фойданинг 5 фоизини – 10 910 400 сўмни жамият захира фондига, соф фойданинг 45 фоизини – 97 992 060 сўмни жамиятни ривожлантириш фондига йўналтириш тўғрисида таклиф берилди.

Шундан сўнг умумий йиғилиш раиси ушбу жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик балансини ва молиявий натижаларини ва соф фойдани тақсимланиш таклифини акциядорлардан тасдиқлаб овоз беришларини сўради.

Кун тартибидаги 8-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар                  -99,61 фоиз  366448 та овоз;

Бетарафлар         – 0,16 фоиз 585 та овоз;

Қаршилар             – 0,23 фоиз 845 та овоз;

 

Кун тартибидаги туккизинчи масала (Жамият бош директори лавозимига номзодларни куриб чикиш ва тасдиклаш) юзасидан  умумий йиғилиш раиси У.Т.Фозилов сўзга чиқиб, Жамият уставининг Х-БОБ “Жамиятнинг ижроия органи” булимининг 10.6-бандида белгиланганидек ижроия органи раисини тайинлаш тугрисидаги карор одатда хорижий менежерлар хам иштирок этиши мумкин булган танлов асосида кабул килиниши мумкин деб курсатиб утилган. Шу муносабат билан кузатув кенгашининг 2021 йил 4-июндаги йигилиш баённома карорига асосан жамият уставига амал килган холда жамият ижроия органи рахбарлигига номзодларни танлов асосида тайинлашга карор килинди.

Жамият томонидан ижроия органи рахбарлигига талабгор шахслардан узларининг шахсий маьлумотларини жамиятга такдим этиш юзасидан www.openinfo.uz Корпоратив ягона ахборот порталига хамда жамиятнинг корпоратив www.granitaj.uz расмий веб-сайтига эьлон берилишига карамасдан ташкаридан жамият рахбарлигига талабгор шахслар томонидан хеч кандай маьлумотномалар келиб тушмаган.Шунинг учун ижроия органи раиси лавозимига жамиятнинг узида ишловчи мутахасисларнинг номзодларини танлов асосида сайлаш учун овоз бериш бюллетенларига киритилган.

Ушбу номзодларга узларингизда мавжуд булган овоз бериш бюллетенларга овоз беришларингизни сурайман.

Ушбу масала буйича энг юкори овоз туплаган шахс синов муддатига жамият ижроия органи раиси вазифасини вактинча бажарувчи лавозимига сайланади.

Шундан сўнг йиғилиш раиси акциядорлардан ушбу ижроия органи раисини вақтинча вазифасини бажарувчи этиб сайлаш масаласи бўйича овоз беришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 9- масала бўйича берилган овозлар натижаси:

  • Рахматов Алишер Назарович;

Розилар         –   100260 та овоз;

Бетарафлар   –  2730 та овоз

Қаршилар      –  585 та овоз.

 

  • Рахматов Акбар Ярашевич;

Розилар         –   263250 та овоз;

Бетарафлар   –  2730 та овоз

Қаршилар      –  585 та овоз.

 

  • Холбоев Махмуд Отамуратович;

Розилар         –   1638 та овоз;

Бетарафлар   –  йук;

Қаршилар      –  йук;.

 

  • Хужакулов Лочинбек Норкувватович;

 

Розилар         –   йук;

Бетарафлар   –  2730та овоз;

Қаршилар      –  йук;.

 

Йигилиш раиси сузга чикиб санок комиссиясига факат ушбу масала буйича овозларни санаб чикиб, овоз бериш натижаларини эьлон килишни суради.

Овоз бериш натижалари якунларига асосланиб санок комиссияси энг юкори овоз туплаган  номзод Рахматов Акбар Ярашевич эканлигини эьлон килди.

 

Кун тартибидаги унинчи масала (Жамият кузатув кенгаши аьзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган хақ ва тўловлар миқдорини белгилаш) юзасидан умумий йиғилиш раиси У.Т.Фозилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 76-моддасига асосан Кузатув кенгаши аъзолари бир йил  муддатга сайланишини, сайланган номзодлар йил якуни натижалари бўйича қайта сайланиши мумкинлигини йиғилиш қатнашчиларига эслатиб ўтди.

Ушбу қонуннинг 63-моддасига биноан жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамият молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамиятнинг уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатиши мумкинлигини ҳамда Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли. эслатиб ўтди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2021 йил 29-январдаги №01/345-21- сонли хатида кузатув кенгашига сайлаш бўйича бир нечта номзодлар тавсия қилинганлигини маьлум килди.

Юқоридаги қонуннинг 63 – моддасига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қуйидаги номзодлар кузатув кенгаши аъзолиги тавсия этилган:

1. Омонов Хайитбай Ахмадалиевич «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари в.б;
2. Саидова Феруза Анваровна «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ персонални бошқариш
ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
3. Одилов Фаррух Баходирович «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи уринбосари;
4. Фозилов Улугбек Туропович

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўл хужалиги бошқармасининг капитал таъмир ва саноат корхоналари бўлими етакчи мухандиси;

 

Бундан ташқари жамият йирик акциядори (16,46%) бўлган “ORIENT LOGISTIK CENTER” МЧЖ КК томонидан жамият кузатув кенгаши таркибига – Ефремов Максим Анатольевични номзодини киритиш тўғрисида таклиф киритган.

 

Йиғилиш иштирокчиларни Кузатув кенгаши аъзолигига сайланадиган номзодлар тўғрисида маълумотлар берилиб, акциядорлар ҳар бир номзод бўйича ўз фикрини овоз бериш бюллетенларида кумулятив овоз бериш йўли билан билдиришлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

Жамият кузатув кенгаши таркибини сайлаш бўйича номзодларга овоз беришни сўради.

 

Кузатув кенгаши таркибига сайланиш учун кумулятив овоз бериш натижаси:

  1. Омонов Хайитбай Ахмадалиевич:

Овозлар – 341 608 овоз.

  1. 2. Саидова Феруза Анваровна:

Овозлар – 331 278 овоз.

  1. Одилов Фаррух Баходирович:

Овозлар – 333 487 овоз.

  1. 4. Фозилов Улугбек Туропович:

Овозлар – 332 274 овоз.

  1. 5. Ефремов Максим Анатольевич:

Овозлар – 500 741 овоз.

Жамият уставига мувофик юқорида кўрсатилган 5–та Кузатув кенгашига номзодлардан  кумилятив овоз бериш натижасига ва саноқ комиссиясининг хулосасига кўра кераклича овоз тўплаб 5 нафар номзодлар жамият Кузатув кенгаши аьзолигига бир йилга сайландилар.

Йиғилиш раиси 2021 йил давомида ҳамда келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача бўлган муддатда Кузатув кенгаши аьзоларини жамият ишлаб чиқариш жараёнига сидқидилдан ёндашишларини, жамиятнинг келгусидаги фаолиятига фаол қатнашишлигини, ҳамда уларнинг мажбурият ва маъсулиятларини ошириш максадида, Кузатув кенгаши раисига ўз вазифасини бажариб турган даврнинг ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида, Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган даврнинг ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловларини тўлаш таклифини киритди.

 

Кун тартибидаги 10-масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар                   –   99,57 фоиз  366279 та овоз;

Бетарафлар            –  0,023 фоиз 858 та овоз;

Қаршилар               –  0,20 фоиз 741 та овоз;

 

Кун тартибидаги ун биринчи  масала (Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун туланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш) юзасидан жамият умумий йиғилиш раиси У.Т.Фозилов сўзга чиқиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан тафтиш комиссиясига сайлаш бўйича бир нечта номзодлар тавсия қилинганлигини маълум қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2021 йил 29-январдаги №01/345-21- сонли хатида тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш бўйича бир нечта номзодлар тавсия қилинганлигини маьлум килди. Булар:

Дадабаев Бекзод Наримович «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошкарув раиси уринбосари реферанти;
Шакиров Азамат Аскаралиевич «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бўлим бошлиғи;
Ходжабеков Ровшан Рахматович Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси.

Акциядорлардан юқорида кўрсатиб ўтилган номзодлар бўйича ўз фикрларини овоз бериш бюлетенларида акс эттиришларини, ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловларини тўлаш таклифини киритди.

Ушбу юқорида ўқиб эшиттирилган тафтиш комиссияси аъзоларини тасдиқлаб овоз беришларини сўради.

Тафтиш комиссияси таркибига сайланиш учун овоз бериш натижалари:

  1. Дадабаев Бекзод Наримович:

Тарафдор –      367 189 овоз,    Қарши – йўқ,          Бетараф –       689  овоз.

  1. Шакиров Азамат Аскаралиевич:

Тарафдор –      365 044 овоз,    Қарши – йўқ,          Бетараф –       2834 овоз.

  1. Ходжабеков Ровшан Рахматович:

Тарафдор –      365 342  овоз,    Қарши – йўқ,         Бетараф –       2536 овоз.

 

Жамият уставига мувофик юқорида курсатилган 3 нафар тафтиш комиссиясига номзодлардан овоз бериш натижасига ва саноқ комиссиясининг ҳулосасига кўра энг кўп овоз олган 3 нафар номзодлар жамият тафтиш комиссияси аъзолигига бир йилга сайландилар.

 

Кун тартибидаги ун иккинчи масала (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ижтиёрида колдиришни тасдиклаш) юзасидан умумий йигилиш раиси жамият кимматли когозлар мутахасиси Г.Аблакуловга суз берди.

Хурматли йигилиш катнашчилари жамият томонидан акциядорларга 2015 йил учун хисобланган 10 090 687,72 сум, 2016 йил учун хисобланган 9 040 486,20 сум дивидендларни акциядорлар томонидан шу вактгача уз вактида  келиб олмаган. Узбекистон  Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдирилади деб белгилаб куйилганлини айтиб утди. Шу сабабли акциядорлар томонидан  конунчиликда белгиланган муддатда келиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни таклиф этди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси сўзга чиқиб, ушбу масала бўйича овоз бериб тасдиқлашни сўради.

Кун тартибидаги 12- масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   100 фоиз 367878 та овоз;

Бетарафлар   –  йуқ

Қаршилар      –  йук.

 

Кун тартибидаги ун учунчи  масала (Жамиятнинг 2021 йил молиявий йил якунлари буйича Халкаро молиявий хисобот стандартлар буйича аудиторлик текширувини утказиш учун аудиторлик ташкилотиларининг хизмат хаки микдорини тасдиклаш) юзасидан жамият корпоратив маслахатчиси  Ф.А. Джуманиязовга  сўз берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қушимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киритилиши муносабати билан бир қанча қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Жумладан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисида”ги қонунига ҳам бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қонуннинг 59-моддаси “Акциядорлар умумий йигилиши ваколат доираси”га “мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш” ваколати берилган. Шу муносабат билан жамиятга келиб тушган тижорат таклифлари келиб тушган. Жумладан:

  • “Афросиёб – Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотидан халкаро аудит –  24 000 000 сўм:
  • “Комил – Ишонч” МЧЖ аудиторлик ташкилоти  ҳалқаро аудит – 26 000 000 сўм:
  • “Жавлон – Аудит – Сервис” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ҳалқаро аудит – 28 000 000 сўм.

Йиғилиш раиси, акциядорлардан аудит ташкилотларидан келиб тушган таклифлар бўйича мухокама қилишни сўради.

Жамиятнинг акциядорлари томонидан “Афросиёб– Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ҳам арзон ҳам белгиланган талабларга тўғри келишини, қолган тижорат таклифлари нисбатан яхшироқ эканлигини такидлашди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси сўзга чиқиб, ушбу “Афросиёб– Аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти масаласи бўйича овоз бериб тасдиқлашни сўради.

 

Кун тартибидаги 13- масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   100 фоиз  367878 та овоз;

Бетарафлар   –  йуқ

Қаршилар      –  йук.

 

Кун тартибидаги ўн туртинчи масала (Жамият акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржасининг биржа катировка листинг варагидан чикаришни куриб чикиш) юзасидан  умумий йиғилиш раиси У.Т.Фозилов сўзга чиқиб, Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21-декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб килиш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида”и №ПК-2454-сонли Карори ижросини таьминлаш максадида жамиятга хорижий инвестор жалб килиш максадида жамият томонидан 2016 йилда кушимча акциялар чикарилиб “Тошкент” Республика фонд биржаси листинг варагига киритилиб сотилган эди. Утган вакт оралигида жамият акциялари ушбу фонд биржаси оркали олди-сотди шартномалари амалга оширилмаганлиги сабабли фонд биржаси томонидан жамият акцияларини бир йилда 100 дона акциялар хам олди-сотди муомиласи амалга оширилмаганлиги фонд биржаси талаб ва ички низомларига тугри келмаётганлигини билдириб бир неча бор норазилик хатини йуллаган. Бундан ташкари жамият томонидан хар йили ушбу фонд биржасига листинг хизмати учун 5 миллион атрофида маблаг сарфланади. Шу муносабат билан харажатларни кискартириш максадида хамда жамият акциялари ушбу фонд бтржасини листинг варагида бекорга турганлигини инобатга олиб жамият акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржасининг листинг катировка варагидан чикаришни таклиф этди.

Ушбу таклиф акциядорлар томонидан мақулланди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси акциядорлардан ушбу акцияларни листинг катировка варагидан чикариш масаласи бўйича овоз беришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 14- масала бўйича берилган овозлар натижаси:

Розилар         –   99,98 фоиз  367774 та овоз;

Бетарафлар   –  0,02 фоиз 104 та овоз;

Қаршилар      –  йук.

 

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши овоз бериш натижаларига кўра

ҚАРОР ҚИЛАДИ :

 

  1. Акциядорлар умумий йигилишини санок комиссияси таркиби тасдиқлансин.
  2. Акциядорлар йиллик умумий йигилишининг регламенти тасдиклансин.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари буйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар буйича хисоботи ва хисобот даврида кабул килинган карорлари тасдиқлансин.
  4. Жамиятнинг 2020 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолиятини бахолаш буйича берилган «Самарканд Вакт» МЧЖ ташкилотини хулосаси тасдиқлансин.
  5. Жамият ижроия органи раиси в.б. А.Н.Рахматовнинг 2020 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботи тасдиқлансин.
  6. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича “Марикон – Аудит” аудиторлик ташкилотининг текширув хулосаси тасдиклансин.
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил якунлари буйича хулосаси тасдиклансин.
  8. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботлари, бухгалтерия баланслари, фойда ва зарарлари ҳисоб вараклари ва 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойда миқдори– 218 208 000 сўм этиб тасдиқлансин хамда қуйидагича тақсимлансин:

-соф фойданинг 5 фоизи (10 910 400 сум) жамият захира фондига;

-соф фойданинг 45 фоизи ( 97 992 060 сум) жамиятни ривожлантириш фондига;

-соф фойданинг 50 фоизи (109 305 540 сўм) жамият акциядорларига дивиденд тўлаш учун, бир дона оддий акцияга – 180,00 сўм миқдорида,бир дона имтиёзли акцияга– 180,00 сўм миқдорида дивиденд хисоблансин ҳамда тасдиқлансин.

8.1. Дивидендлар тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда накд пул ёки пластик карталарга пул кўчириш йўли билан қарор қабул қилингандан сўнг 60 кун ичида тўлансин.

  1. Жамият бош директори в.в.б. сифатида санок комиссиясининг хулосасига кура А.Я.Рахматов номзоди Кузатув кенгаши раиси томонидан синов муддати билан бир йил муддатга ва/ёки келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар меҳнат шартномалари тузилсин.

9.1. Жамият бош директори в.в.б келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача бўлган муддатга жамиятни ишлаб чиқариш жараёнига сидқидилдан ёндашишларини ва жамиятнинг келгусидаги фаолиятига фаол қатнашишлигини, унинг мажбурият ва маъсулиятларини ошириш бизнес-режа курсаткичларини тулик бажарилишини таьминлаш хамда дебитор ва кредитор карзларни кескин камайтириш ишларини олиб бориш юклатилсин.

  1. «Гранит» АЖнинг кузатув кенгаши таркибига қуйидаги номзодлар бир йил муддатга ва/ёки келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлансин:

– Омонов Хайитбай Ахмадалиевич, Саидова Феруза Анваровна, Одилов Фаррух Баходирович, Фозилов Улугбек Туропович, Ефремов Максим Анатольевич.

10.1. Кузатув кенгаши раисига ўз вазифасини бажариб турган даврнинг ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида, Кузатув кенгаши аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган даврнинг ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловлари тўлансин.

  1. «Гранит» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзолигига қўйидаги номзодлар бир йил муддатга ва/ёки келгуси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кунига қадар сайлансин:

Дадабаев Бекзод Нариманович, Шакиров Азамат Аскаралиевич, Ходжабеков Ровшан Рахматович;

11.1. Тафтиш комиссияси аъзоларига ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳар ойида Ўзбекистон Республикада ўрнатилган базавий хисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловларини тўлаш таклифини ҳақ ва компенсациялар тўлансин.

  1. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган 2015 йил учун акцияларга хисобланган 10 090 687,72 сум, хамда 2016 йил учун акцияларга хисобланган 9 040 486,20 сум олинмаган дивидендлар жамият ихтиёрида колдирилсин хамда тасликлансин.
  2. 13. Жамиятнинг 2021 молиявий йил якунлари буйича Молиявий Хисоботнинг Халкаро Стандартлари буйича аудиторлик текширувини утказиш учун хизмат хаки – 24 000 000 сум булган “Афросиёб – Аудит-Стандарт” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиклансин.
  3. Жамият акциялари «Тошкент» Республика фонд биржасининг биржа листинг варагидан чикарилсин хамда фонд биржаси билан тузилган шартнома бекор килинсин.

 

 

 

 

 

Умумий йиғилиш раиси:                                                                  У.Т.Фозилов

 Йиғилиш котиби:                                                                            Г.Х. Аблакулов

 

Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана :     02.07.2021 йил.           

Menu