«Гранит» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!!!

Э Ь Л О Н !!!

2020 йил 30-сентябрь куни соат 11-30 да “Гранит” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши жамият мажлислар залида, санитария-эпидимология коидаларига риоя килган холда хар бир оралиқ масофа икки метр ижтимоий масофа сақланган ҳолда ўтказилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.
Манзил: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Хайробод ҚФЙ, “Гранит” акциядорлик жамияти мажлислар зали.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Умумий йиғилиши Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «Гранит» АЖ кузатув кенгашининг 2019 йилда ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан бахоланиши якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида.
3. «Гранит» АЖ ижроия органи раҳбарининг 2019 йил якуни бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
4. «Гранит» АЖда 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботини ҳамда 2019 йил якуни бўйича жамиятнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудиторлик ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.
5. «Гранит» АЖ тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 йил якуни бўйича тузилган хулосасини эшитиш тўғрисида.
6. «Гранит» АЖнинг 2019 йил якуни бўйича тузилган йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш. 2019 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
7. «Гранит» АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.
8. «Гранит» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
9. «Гранит» АЖнинг 2020 йил молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш мақсадида ташқи аудиторлик ташкилотини ва жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларини халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотларини танлаш.
10. «Гранит» АЖ бошқарув раиси вақтинча вазифасини бажарувчи сифатида сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил 25 сентябрь холатига шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар умумий йиғилишига тааллуқли бўлган қушимча маьлумот ва материаллар билан «Гранит» акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг ziadingranit@mail.ru электрон почтасига тақдим этишингизни сўраймиз.

Маьлумот учун телефонлар: +998 93 330 25 62, +99890 287 08 98

“Гранит” АЖ Кузатув кенгаши

Menu