«Гранит»  акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!!! 

                                                                            Э Ь Л О Н !!! 

2021 йил  26-июн куни соат 11-00 да “Гранит” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020  йил якунлари буйича йиллик умумий йигилиши жамият мажлислар залида утказилади.

Акциядорларни руйхатга олиш  соат  9-00 дан бошланади.

Манзил: Самарканд вилояти, Пахтачи тумани Хайробод КФЙ, “Гранит”      акциядорлик жамияти мажлислар зали.

 Йигилиш кун тартиби: 

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича жамият кузатув кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳисоботи ва хисобот даврида қабул қилинган карорларини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2020 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув фаолиятини бахолаш буйича берилган хулосани тасдиклаш.
  5. Жамият ижроия органи раиси в.б. А.Н.Рахматовнинг 2020 йил бизнес-режаси бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича «Марикон-Аудит» аудиторлик ташкилотининг текширув ҳулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисобваракларини ва 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
  9. Жамият бош директори лавозимига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва тўловлар миқдорини белгилаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда уларга ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
  12. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги конунининг 51-моддасига асосан акциянинг эгаси ёки конуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида колдиришни тасдиклаш;
  13. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари буйича Халкаро молиявий стандартлар буйича аудиторлик текширувини утказиш учун аудиторлик ташкилотларининг хизмат хаки микдорини тасдиклаш.
  14. Жамият акцияларини “Тошкент” Республика фонд биржасининг биржа катировка листинг варағидан чиқаришни кўриб чиқиш.

 

      Йигилишда иштирок этиш хукукига эга булган акциядорлар руйхати 2021 йил 22-июн холатига шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.

Умумий йигилишда катнашиш ва овоз бериш хукукига эга акциядорлар шахсини тасдикловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса конунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йигилишига тааллукли булган кушимча маьлумот ва материаллар билан «Гранит» акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин.

            Узбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 62-моддаси талабларига мувофик акциядорларнинг Умумий йигилишини утказиш тугрисидаги хабар акциядорларга электрон почта оркали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан узингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг ziadingranit@mail.ru  электрон почтасига такдим этишингизни сураймиз.

Маьлумот учун телефонлар:  +99893 – 330-38-48

 “Гранит” АЖ  Ижроия органи

Menu