ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“GRANIT” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-жамият) 2026 йил 19 июнь куни соат 10-00 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, Хайробод ҚФЙда жойлашган Жамиятнинг мажлислар залида, жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни ҳабардор қилиш учун реестр шакллантирилган сана – 26.05.2026 й.
Йиғилишда иштирок этиш учун ресстр шакллантирилган сана – 14.06.2026й.
Умумий йиғилиш ўтказиш вақти: 10.00
Акциядорларни рўйхатга олиш 09.30 дан бошланади.
Йиғилиш кун тартиби
1. Жамият бош директорининг жамиятни 2025 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режасининг бажарилиши ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича йиллик бугалтерия балансини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Жамиятнинг 2025 йил учун молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;
4. Жамият ички аудиторининг 2025 йил якуни бўйича хулосасини кўриб чиқиш тўғрисида;
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2025 йилда амалга оширилган ишлари бўйича хисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
6. Жамият Кузатув кенгаши ва саноқ комиссиясига номзодлар тўғрисида;
7. 2024 йил давомида фаолият олиб борган Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот пули белгилаш тўғрисида;
8. Жамият қарамоғидаги 5,2 гектар ер майдонини харажатларни мақбуллаштириш мақсадида хокимият тасарруфига қайтариш тўғрисида;
9. Жамият ташкил қилинган вақтда ажратилган 49,9 гектар ишлатилмайдиган ортиқча ер майдонини ҳокимият балансига қайтариш тўғрисида;
10. Ишлаб чиқариш зарурияти ва завод ҳудудига эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмларни етказиш ишларида навбатчи автотранспорт воситаси сифатида фойдаланиш учун “Дамас Комби” русумли автомашинани харид қилиш тўғрисида;
11. Тош маҳсулотларига ортиб бораётган талаб кўра Жамият учун янги “Тошни майдалаш ва саралаш ускунлари”ни харид қилиш тўғрисида;
12. Акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
13. Жамиятнинг 2025 йил учун Ижроия органи аъзолигига номзодларни тасдиқлаш тўғрисида;
14. Жамиятнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида.
15. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш, жумладан, сана, ўтказиш жойи ва вақти; кун тартиби; акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун акциядорлар реэстрини тузиш санаси; йиллик умумий йиғилишни ўтказиш бўйича акциядорларни хабардор қилиш тартиби; акциядорларга тақдим этиладиган материаллар рўйхати; овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни тўғрисида.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлардан шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларидан эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб этилади.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар билан “GRANIT” АЖ (манзил: Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, Хайробод ҚФЙ)да шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9.00 дан 18.00 гача танишиш мумкин.
Телефон: (77) 114-74-00, электрон почта манзили: ziyadingranit@mail.ru; веб-сайт: www.granitaj.uz.
“GRANIT” АЖ
Кузатув кенгаши

